
- 29 Yan 2025
- Turizm
- #investitsiya #turizm
Маълумки, Шаҳрисабз туманида туризмни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Йирик сармоядорлар жалб қилинмоқда.
Маълумки, Шаҳрисабз туманида туризмни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Йирик сармоядорлар жалб қилинмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг “Навека” компанияси ҳам мазкур ҳудудда туризм объектлари барпо этиш учун инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан Шаҳрисабз туман ҳокими ва туризм департаменти масъуллари ушбу компания раҳбари Гуреев Станислав Вечеславович билан учрашиб, инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудда амалга оширилаётган ишлар масъуллар диққат марказида бўлиб турибди. Шу боис, вилоят ҳокими топшириғига кўра, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Қодиров Шаҳрисабз туристик марказида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Аввалроқ, Муротжон Азимов мазкур туризм объектларининг қурилиш жараёнини кўздан кечиргани ҳақида хабар қилинган эди.